7962

Дипломатик ваколатхоналар фаолияти қониқарсиз деб топилди

Ўзбекистон 29 май 20:59 293

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 27 май куни Олий Мажлис олдида ҳисобот берди.

Ўз ҳисоботида Камилов, ўтган йил сентябридан ҳозирги вақтгача бўлган давр мобайнида олий даражада 12 та ташриф ташкил этилганлиги, Туркманистон, Қозоғистон, Россия ва Хитойга буюрган давлат ташрифлари самарали бўлди. Уларнинг якунлари бўйича 37,7 миллиард доллари ҳажмига тенг 239 та шартнома ва битимлар имзоланганини хабар қилди.

Шунингдек, вазир савдо-иқтисодий ва сармоявий-технологик ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг 12 та йиғилиши, Ўзбекистон иқтисодий делегацияларининг хорижий мамлакатларга 130 маротаба ташрифи, чет эл бизнес-делегацияларининг республикамизга 266 та ташрифи бўлиб ўтганини таъкидлади.

Ўз навбатида, дипломатия ваколатхоналар фаолиятида йўлга қўйилган қуйидаги камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди: жамоа бошқарилишининг паст даражаси ва чет эл сармояларини жалб этиш ҳамда ташқи бозорларга экспорт ҳажмларини ошириш бўйича тўғридан-тўғри вазифаларининг бажарилиши юзасидан ходимларга нисбатан талабчанликнинг йўқолгани; бизнес доиралари билан алоқаларни йўлга қўйиш, қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш бўйича ишларнинг қониқарсизлиги; ижтимоий-иқтисодий вазият ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши тамойиллари ва суръатлари, шунингдек, мамлакат ташқи иқтисодий сиёсати устуворликларининг самарали таҳлил тизими ва доимий мониторинги йўлга қўйилмаган. Шунингдек, раҳбарият топшириқлари ижросига нисбатан фаолиятсизлиги

ва сусткашлиги учун 7 нафар элчи вазифасидан озод этилди. Хизмат вазифаларини бажаришдаги масъулиятсизлиги учун йил бошидан буён вазирнинг уч нафар ўринбосари ва икки нафар бошқарма бошлиғи вазир буйруғи билан қатъий ҳайфсан олди.

Ҳисобот якунида ТИВ ва хорижий ваколатхоналарнинг сармоя ва замонавий технологиялар жалб этиш соҳасидаги фаолиятини яхшилаш, шунингдек, мамлакатнинг сармоявий салоҳиятини ошириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар таклиф қилинди: дипломатик ваколатхоналар тузилмасини оптималлаштириш ва танқидий таҳлил қилган ҳолда хорижий ваколатхоналар штат жадвалини қайта кўриб чиқиш; ТИВ аппаратида халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари билан шуғулланадиган мустақил бўлинма ташкил этиш; дунё тажрибаси асосида лойиҳалашга оид таклифларни тайёрлашнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш.

Инвестиция лойиҳалари ҳамда корхона ва объектларни хусусийлаштириш борасидаги таклифларни сифатли тайёрлаш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқишга Ғарб давлатларининг етакчи консалтинг компанияларини фаол жалб қилиш; валюта бозори ва банк-молия тизимини либераллаштириш, сармоядорлар ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги ишларни давом эттириш; халқаро рейтинг агентликлари ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш; Очиқ манбаларда сармоядор учун инвестициявий фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган иқтисодий маълумотларни, жумладан, давлат буджети ва унинг бажарилиши, пул-кредит сиёсати, ташқи савдо кўрсаткичлари ва бошқа ахборотларни мунтазам эълон қилинишини таъминлаш ва бошқалар.

Изоҳ билдириш