45728

Дилшод ва Саъдулла: ИИБ ва Ўзбек халқидан кечирим сўраймиз (видео)

Ўзбекистон 13 август 9:28 3 222

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан «Дизайн» театр жамоасининг лицензияси 2018 йил 11 августдан бекор қилингани ҳақида хабар бергандик.

«Kun.uz»нинг хабарига кўра, Тошкент вилоятида жойлашган «Imzo Garden» масканига таклиф этилган «Dizayn» жамоаси аъзолари дам олиш масканида одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, беўхшов ҳазилларни ижро этган. «Akfa group» ходимлари учун ташкил этилган кооператив тадбирда янграган номуносиб ҳазилларнинг видео ва аудиолавҳалари ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгач, жамоа фаолиятига жиддий эътибор билан баҳо берилган.

Шундан сўнг жамоа аъзолари Дилшод Мусабеков ва Саъдулла Фатхуллаев видеомурожаат орқали ҳазилларда ички ишлар ходимлари, аёл ва қизларга нисбатан ҳурматсизлик қилинганини тан олиб, барча фуқаролардан кечирим сўраган.

Изоҳ билдириш