42296

Диққат! ФВВ сел хавфидан огоҳлантирди

Ўзбекистон 19 июнь 12:28 425

2018 йилнинг 19-21 июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар берди.

«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ФВВ 14-15 июнь кунлари ҳам сел хавфи ҳақида огоҳлантирганди.

Изоҳ билдириш