47708

ДХХ «Дамас»га «шапка» олётган банк ходимини қўлга олди (видео)

Ўзбекистон 18 сентябрь 11:32 772

Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Микрокредитбанк” АТБ филиали мутахассиси пора олаётиб қўлга олинди. Бу ҳақида “Узбекистан 24” теленкалида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Лавҳада маълум қилинишича, Микрокредитбанк АТБнинг Жондор тумани филиалида ички назорат бўйича мутахассис лавозимида фаолият юритаётган Шерзод Саъдуллаев мижознинг ишончига кириш орқали унга қисқа вақтда Дамас автомобилини кредитга олиб беришни ваъда қилган. Ушбу хизмат учун эса мижоздан 1300 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига фуқаронинг мурожааат қилгани туфайли Шерзод Саъдуллаев ундан келишилган жойда 1300 АҚШ долларини олаётган вақтда ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари қўлга олинди.

Қонунбузар пора олаётганда Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 211 моддаларига мувофиқ жиноят иши очилган.

Изоҳ билдириш