Қизнинг шахсини аниқлаш, бундай кеч вақтда кўчада юриши сабабини билиш ҳамда унга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида, қиз Чилонзор туман ИИО ФМБ ички ишлар бўлимига келтирилган.

Бу ерда қизнинг исми Насиба К. эканлиги, у ўтган йили бедарак йўқолганлиги ва 2018 йил 28 ноябрда давлатлараро қидирувга берилганлиги аниқланди. Насиба ўз қариндошларига жойлашган жойи ҳақида маълум қилмаганлиги сабаби аниқлаштирилмоқда.