29993

Чилонзорда олти зўравон бир йигитни калтаклаб кетгани аниқланди

Ўзбекистон 22 январь 12:39 931

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 19 январь соат 21:30 ларда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Гуршак маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1988 й.т. Элмурод Абилов, Термиз шаҳар Ч.Сафаров кўчаси 3-уй 15-хонада рўйхатда турувчи, вақтинча Шайхонтоҳур тумани Чорсу даҳаси 9-уй 2-хонада яшовчи, хусусий тадбиркор, 1992 й.т. Бахтиёр Маматқулов, Узун тумани Хурсанд маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчаси 6-уйда яшовчи, 1993 й.т. Азизхон Искандаров, Шўрчи тумани С.Раҳимов кўчаси 67-уйда яшовчи, 1990 й.т. Акмал Қурбонов, Ангор тумани Гиламбоп қишлоғида яшовчи 1992 й.т. Жасур Қўшбоқов ва Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шохон махалласида яшовчи, 1993 й.т. Бобуржон Имомназаровлар КХАЙ кўчасида жойлашган РШТЁИМ биноси олдида ўзаро жанжал оқибатида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Женов қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган, 1985 й.т. Шерзод Абдурашидовнинг танасини турли жойларига темир бўлаги ва ёғоч билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Натижада Ш.Абдурашидов касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.Маматқулов ва А.Искандаровлар ушланганлар.

Э.Абилов, А.Қурбонов, Б.Имомназаров ҳамда Ж.Қўшбоқовларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Изоҳ билдириш