44098

Чилонзор туман ҳокимияти – “Янги бино” очилиш маросимини ўтказди

Ўзбекистон 6 июль 17:02 875

Бугун 6 июль куни Чилонзор туман ҳокимияти – “Янги бино” тантанали очилиш маросимини ўтказди. Айтиш жоизки, бу кун ўзининг ноодатийлиги, ёрқин лаҳзаларга бойлиги билан меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Қандай қилиб дейсизми? Бу саволга жавобни маросимдан тайёрланган эксклюзив фото ва видеорепортаж орқали билиб оласиз.

Янги бино 3 қаватдан иборат бўлиб, 1 ва 2 қаватларига Тошкент шаҳар Чилонзор туман “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор туман Кенгаши, Чилонзор туман Оила илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши янги бинога кўчиб ўтишди ва шу бугун Чилонзор туман ҳокимияти ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи кўмаги остида “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида “Chilanzar”коворкинг марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу марказ 3 этажга жойлашди. Хокимият биносининг ён – атрофлари ободонлаштирилиб аҳоли учун барча қулайликлар яратилди. Мазкур кўркам бино қурилиши ишлари ўтган йили кузда бошлаб юборилган эди. Барча шароитларга эга замонавий бино бугун фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов, Элбек Шукуров ,Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Кенгаши,Чиланзар коворокингни асосчиси Ҳикмат Абдураҳмонов сўзга чиқишди.

Маросимда Тошкент шаҳар туман ҳокимиятлари вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси барча вилоятларнинг ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ва вилоятларнинг сектор бошлиғлари-тўртликлари меҳмон сифатида иштирок этишди. Чилонзор туман ҳокимлиги ушбу янгиликлари ва инновацион ғояси билан барча Ўзбекистон Республикаси вилоятларига намунали ўрнак бўлди.

Очилиш маросими доирасида қуйидаги мавзулар бўйича бир нечта баҳс ва мунозаралар ўтказилди:
– Тошкентда яратувчанлик мухити
– Ёшлар ўртасида тадбиркорликни қандай римвожлантириш мумкун
– Блокчейн инқилобми ёки навбатдаги қарорми?

Кун якунида event-ҳудудда Маркетинг клуби учрашуви бўлиб ўтди.

Изоҳ билдириш