36820

«Captiva» учун қалбаки шартнома бериб, 17 минг долларни олиб кетган фирибгар ушланди

Ўзбекистон 24 апрель 0:24 181

Тошкент шаҳри, Чилонзор туман туман ИИБга 21 апрель куни машина олди-сотдиси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Мурожаатдан маълум бўлишича, 2018 йил 15 январь куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган Б.Ҳ Чилонзор кўчасида жойлашган нотариал идора олдида Д.Ога М.Қга тегишли Captiva машинасини 24,4 минг долларга сотишни ваъда қилади.

Унга автомобилни бошқариш учун қалбаки шартнома бериб, 17,5 минг долларни олиб кетади. Бироқ берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Б.Ҳ қўлга олинди.

 

Изоҳ билдириш