40067

“CAPTIVA”ни шапкаси 1500 АҚШ доллар…

Ўзбекистон 26 май 10:05 2 074

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С. Бухоро шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали фуқаро У. номига “CAPTIVA” русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш