47691

Бундан буён коммунал хизматлардан қарздорликларни нотариус аниқлайди

Ўзбекистон 18 сентябрь 10:09 551

Ҳукумат қарори билан кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Эндиликда ушбу маълумотларни олиш бевосита нотариус томонидан бажарилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб йўлга қўйилади.

Қуйида кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш босқичлари келтирилган:

Изоҳ билдириш