42467

Бухородаги зовурда чўккан икки кишининг жасади топилди

Ўзбекистон 20 июнь 15:32 514
Фото: Guvd.uz

19 июнь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшаган И.И. ва Ромитон туманида яшаган О.М.лар Хупкалак қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурда чўмилаётганларида эҳтиётсизликлари оқибатида сувга чўкиб кетганлар. Жасадлар сувдан топилиб олинган.

Ҳурматли фуқаролар, турли ҳил чўмилиш жойларига борадиган бўлсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг. Ёш болаларингизни чўмилиш жойларига назоратчисиз юборманг ва уларни назоратсиз қолдирманг, дея огоҳлантиради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Изоҳ билдириш