39829

Бухорода жазо ўтаётган маҳкум яна фирибгарлик қилди

Ўзбекистон 23 май 17:48 833

Шу йилнинг 20 май куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида мактаб ўқитувчиси Н.Ш. ИИБга мурожаат қилган.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг январь ойида номаълум шахс унинг мобиль телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини Навоий вилоятида яшовчи Азиз Умидов деб таништирган.

Сўнг Азиз ҳозирда Наманган вилояти Поп туманидаги ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган турмуш ўртоғи Р.Р.ни муддатидан олдин озодликка чиқариб беришини, бунинг эвазига 2.800 АҚШ долларни йўловчи такси орқали Бухоро шаҳрига юборишини айтган.

Шундан сўнг мактаб ўқитувчиси Н.Ш. номаълум ҳайдовчи орқали пулни бериб юборган. Натижада номаълум шахс берган ваъдасини бажармаганлигини маълум қилганлиги кўрсатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни ҳозирда Бухоро вилояти ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган Ж.Т. содир этганлиги аниқланган.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳ билдириш