47721

Бухорода портлаган автобус суратлари эълон қилинди

Ўзбекистон 18 сентябрь 13:26 1 376

18 сентябрь куни соат 08:30 атрофида Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида йўловчи автобуси йўл транспорт ҳодисасига учради.

ЙТҲ оқибатида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этгани,  21 киши турли даражада жароҳат олгани, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда вафот этган ва жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар берилгани йўқ.

Telegram’даги Bukhara Info канали портлаш содир бўлган автобус суратларини эълон қилди.

Суратлардан портлаш содир бўлган автобус оқ рангли Isuzu эканлиги ойдинлашади. Сурат остидаги изоҳлардан бирида метан газ баллони портлагани ёзилган.

Йўл транспорт ҳодисаси сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.

Изоҳ билдириш