41890

Бугун Тошкентдаги баъзи кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Ўзбекистон 13 июнь 16:18 734

Бугун, 13 июнь соат 18:00дан 20:00га қадар Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берган.

Хусусан, Шароф Рашидов кўчасининг Хуршида кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида;

Кичик халқа йўлининг Шароф Рашидов кўчасидан Лабзак кўчасигача бўлган қисмида;

Лабзак кўчасининг Нурафшон кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

«Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз», – дейилади ИИББ хабарида. 

Изоҳ билдириш