47543

Бугун Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади (рўйхат)

Ўзбекистон Бугун 15:50 1

Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдидаги майдонда бугун, 14 сентябрь куни тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан соат 19:00 дан 22:00 гача транспорт ҳаракатланиши учун қуйидаги кўчалар ёпилади:

Зарафшон кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача;

Бухоро кўчаси — Нуроний кўчасидан Буюк Турон кўчасигача;

Буюк Турон кўчаси — Матбуотчилар кўчасигача;

Ислом Каримов кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача.

 

Изоҳ билдириш