32328

Бугун Хукумат таркибида юз берган муҳим ўзгаришлар

Ўзбекистон 20 февраль 18:00 3 457

Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва инновация соҳасига оид ўзгаришлар рўй берди.

Ахборот технологиялари вазирлигига раҳбар тайинланди. Шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Исроилович Аҳмедхўжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига рахбар этиб тайинланди.

2017 йилдан буён ушбу вазирлик раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Ҳотамович Шерматов энди Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар бўлди.

Миродил Сангилов вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди. Сангилов Миродил Мирзаилевич «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш лойиҳасининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига масъул Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган Азим Исроилович Аҳмедхўжаев ўрнини Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов эгаллади. У бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолди.

 

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг йиғма инвестиция дастурлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3547-сон қарорига мувофиқ, Бекенов Сунатулла Хусанович​ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Изоҳ билдириш