32420

Бугун Ахмадбой иши бўйича суд ҳукми ўқилади, суд мажлиси тўғридан-тўғри намойиш этилади

Ўзбекистон 21 февраль 12:22 2 595

Ўзбекистонда ноқонуний молиявий пирамидани ташкил этган Аҳмадбой ва унинг жиноий шериклари билан боғлиқ суд иши бугун ўз якунига етади. Яъни судья бугун одил ҳукмни ўқийди.

Ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан судья Дилшод Комилов раислигида кўрилмоқда. Мазкур жараён UzReport TV нинг Youtube даги расмий каналида жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбой номи билан бутун Ўзбекистонга машҳур Аҳмаджон Турсунбоев ва у билан бирга фаолият юритган Иззатилла Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азиз Турдиев ва Равшан Исмоиловлар Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича айбланиб, 2016 йилнинг июнь ойида қўлга олинган эди.

Изоҳ билдириш