40100

Бозорларда депутатнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Ўзбекистон 26 май 14:05 428

Ҳудудлардаги ўрганиш жараёнлари, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қизғин руҳда ўтмоқда. Юнусобод туманидаги учрашувларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматов  “Юнусобод деҳқон бозори”  ҳамда “Олой деҳқон бозори” акциядорлик жамиятларининг умумий ҳолати билан яқиндан танишди.

Айтиш жоиз, мазкур бозорларда фуқаролар ва тадбиркорлик субьектларига савдо-сотиқ қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани эътирофга молик. Аммо, ўрганишлар давомида айрим камчиликлар ҳам борлиги маълум бўлди. Масалан, “Юнусобод деҳқон бозори” ҳудудидаги бир қанча тадбиркорлар томонидан (умумий овқатланиш) санитария-гигиена талабларига умуман жавоб бермаган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари сотилаётганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга,  “Олой бозори”  ҳудудидаги айрим савдо-сотиқ билан шуғулланаётган фуқаролар бозорда бўш расталар бўлишига қарамай ерда савдо қилаётганликлари аниқланди. Мазкур бозорнинг назоратчилари томонидан соат 11.30 бўлишига қарамай бозор ҳудудида савдо қилаётган шахсларга “жой ҳақи” (патта) яъни банк чеки берилмаганлиги маълум бўлди.  Ушбу бозор ҳудудидаги Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, ветеринария-санитария экспертиза лабараторияси фаолиятини ўрганилганда ҳам жиддий камчиликлар борлиги аниқланди яъни, соат 11.00 да сотилаётган маҳсулотларнинг бир қанча намуналари олинган бўлсада, ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ветеринария-санитария экспертизаси лабаратириясининг хулосалари берилмаганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш бўйича бозор масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Изоҳ билдириш