47395

Бош прокуратура йирик талон-тарожликни фош қилди

Ўзбекистон 12 сентябрь 13:21 1 292

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси собиқ механиги М. бирлашма ҳисобида бўлган жами қиймати 74,4 млн. сўмлик 8 дона “Дамас” русумли автомашиналарни ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, тегишли тартибда биржа савдолари орқали сотмасдан, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан ноқонуний сотиб юборганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Шунингдек, бирлашма мансабдор шахслари томонидан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган сметада назарда тутилмаган 420,5 млн. сўм пул маблағлари ортиқча сарфланиб, бюджет ва смета-штат интизомини бузганликлари ҳолати аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш