50683

Бош прокуратура тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Ўзбекистон 16 январь 16:50 1 406

Раҳимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тегишли фармон Президент томонидан жорий йилнинг 15 январь куни имзоланган, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Д.Раҳимов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Юридик фанлар номзоди.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментда бошлаб, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Изоҳ билдириш