50494

Бош прокуратура 400 минг доллар пора билан ушланган ҳоким иши ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон 5 январь 8:13 2 494

Юнусобод туманининг қўлга олинган собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов иши бўйича расмий маълумот берилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилишича, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-, 211- ва 168- моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорат ўрнатган.

1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган Бахтиёр Абдусаматов жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги (тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 400 минг АҚШ доллари) пора билан қўлга олинганди.

Изоҳ билдириш