41950

Болхонадан топилган ваза €16,2 млн.га сотилди

Ўзбекистон 14 июнь 9:15 567

Вазанинг нархи кутилганидан ортиқ бўлди. Ташкилотчилар уни бор-йўғи 500-700 минг еврога сотмоқчи эдилар.

Хитойнинг XVIII асрдаги Цин династиясига тегишли вазаси сешанба куни Париждаги Sotheby’s савдоларида 16 миллион 200 минг еврога сотилди. Қимматбаҳо фарфор идишини франциялик оила ўз уйининг болхонасидан топиб олди.

Оливье Вальмье, аукцион ташкилотчиси:

“Ушбу оила Парижга электричкада келишди, кейин метрога ўтиришди, бизнинг иншоотгача қолган йўлни пиёда босиб ўтишди. Хонага кириб столимга ушбу вазани қўйишди. Ичидаги буюмни кўриб роса ажабландик. Аммо кейин унинг ҳақиқийлигини ҳам текшириб кўрдик”.

Вазанинг баландлиги 30 см бўлиб, унда қушлар, кийиклар ва бошқа ҳайвонлар чизилган. Идишда хитой императори Цяньнлуннинг муҳри ҳам бор.

Оливье Вальмье, аукцион ташкилотчиси:

“Муҳрдан кўриниб туриптики, ушбу идиш антиқа, у Хитой императори учун яратилган”.

Вазанинг нархи кутилганидан ортиқ бўлди. Ташкилотчилар уни бор-йўғи 500-700 минг еврога сотмоқчи эдилар.

Изоҳ билдириш