32491

Бир қиз ва икки йигит қашқадарёлик йигитни калтаклаб тунаб кетишди

Ўзбекистон 22 февраль 9:16 519
Фото: АР

Чирчиқ дарёси яқинида уч кишидан иборат гуруҳ Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи Ж.Дониёровни калтаклаб, мобил телефони ва пулларини олиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақида ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида мазкур гуруҳ қўлга олинди.

Ҳозирда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган С. Зайнобиддинова, Паркент туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Э. Ўктамбоев ва Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган С. Даминов ҳолат юзасидан сўроқ қилинмоқда.

Изоҳ билдириш