49748

«Билайн»га террорчилар қўлида эканлиги ҳақида SMS ёзган йигит қўлга олинди

Ўзбекистон Бугун 22:00 1

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Т.Й. таниши орқали телефонига Paynet’дан пул ташлаттиради, деб ёзади «Қашқадарё» газетаси.

Қарангки, SMS келмайди. Натижада у «Билайн» уяли алоқа компанияси оператор рақамига «Шу номерни текшириб беринг», «Телефон қилинг, саволим бор», «Жавоб беринг», «Пул тушмаяпти, нимага уланган бўлса ўчириб беринглар» деган мазмунда хабарлар ёзади.

Оператор ҳам ухлаб қолган шекилли. Бирор марта бўлсин жавоб қайтармайди. Бундан жаҳли чиққан Т.Й. алоқа компанияси эътиборини тортишнинг бошқа йўлини топади. Шунда у операторга «Ёрдам. Террористлар қўлидаман» деб SMS жўнатади. Билмайдики, бу билан бошқа идора эътиборини ҳам тортганини. Йигит бояқиш ёлғон хабар йўллагани учун қўлга олинди. «Хушёр» оператор эса …

Изоҳ билдириш