47431

Баъзилар “радарлар ишламайди”, деб ўйлайди

Ўзбекистон 13 сентябрь 11:24 1 419

Баъзи ҳайдовчилар Тошкент шаҳри кўчаларида компьютерлаштирилган тезликни қайд этувчи мосламалар (радарлар) ишламайди, деб ўйлайди. Лекин улар ишламоқда ва қоидабузарларни қўлга олмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 11 сентябрь санасида радарлар орқали тезликни оширган 986 ҳайдовчи аниқланган. Қизил чироқни писанда қилмаган 23 нафар ҳайдовчи ҳам айнан компьютерлаштирилган бошқарув тизими орқали қўлга тушган.

Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги томонидан 11 сентябрь куни 2280 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Уларнинг 323 таси қўпол қоидабузарликлар, 184 та одам ташиш қоидалари бузилиши, 18 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг ҳаракат давомида уяли телефондан фойдалангани аниқланган.

Шунингдек, 15 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариши, 51 та тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарганлар, 3 та ҳолатда ЙПХ ходими талабини бошқармаслик ва 1 та транспорт воситасини махсус рухсатномасиз ойналарини тонировка қилдирган ҳайдовчига чоралар кўрилган.

ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни радар воситалари бўлмаган жойларда ҳам, тезликни оширмасликка чақирмоқда. Йўл қоидаларига амал қилиш билан ҳайдовчилар ўзлари ва пиёдаларнинг ҳам хавфсизлигини сақлаган бўладилар.

Манбаа: MVD.UZ

Изоҳ билдириш