45801

Барча ОТМларда тест синовлари 13 кунда тўлиқ якунланди

Ўзбекистон 14 август 8:29 315

2018 йил 13 августда Сурхондарё вилоятидаги 1 та ОТМда тест синовлари бўлиб ўтди. Шунинг билан республикадаги барча 60 та ОТМ ва уларнинг 19 та филиалларида тест синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов хабар бермоқда.

«Тест синовлари натижаларига кўра олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия қилинган абитуриентларни ва уларнинг ота-оналарини фарзандлари ўқишга кирганлиги билан табриклаймиз», – дейилади хабарда.

ОТМга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 2018 йил 15 августда ДТМ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг сайтларида эълон қилинади.

Изоҳ билдириш