48363

Банк бошқарувчиси пора олаётган вақтда ушланди

Ўзбекистон 12 октябрь 10:52 1 961

2018 йил 8 октябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Шофиркон туман Зарчабек МФЙда яшовчи, 1979 йилда туғилган, Вобкент туманидаги Банк филиалларидан бирининг бошқарувчиси лавозимида ишловчи, Шомилов Зафар Тоирович (исми шарифлар ўзгартирилган), Бухоро шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, А.Рабиевга ажратилган имтиёзли микрокредитни унинг корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берганлиги эвазига 800 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилиб, ўзининг хизмат хонасида ушбу пулларни олган вақтида жиноят устида ушланган.

Ҳолат юзасидан З.Шомиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш