44320

Азим Аҳмедхўжаев янги лавозимга сайланди

Ўзбекистон 11 июль 9:02 692

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев республика Автомобиль спорти федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

«Бугун Миллий Олимпия қўмитасида ўтказилган йиғилишда Азим Ахмедхўжаев Ўзбекистон автомобиль спорти федерацияси президенти лавозимига сайланди», – дейилади вазирлик хабарида.

Шу кунгача федерация раҳбари лавозимида Ботирхўжа Сидиқов фаолият юритган.

Автомобиль спорти федерацияси 2004 йилдан буён фаолият юритади. Унинг мақсади — картинг, ралли, автокросс ва бошқа мусобақаларни ташкиллаштириш орқали аҳоли ўртасида спортнинг ушбу турини оммалаштириш.

Изоҳ билдириш