49054

Қайси тиббий муассасалар давлат бюджети асосида аҳолига бепул хизмат кўрсатишини биласизми?

Ўзбекистон 12 ноябрь 13:41 771

Асосий тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш муассасалари:
– Қишлоқ ва тиббий врачлик пунктлари;
– Қишлоқ ҳудудий касалхоналари;
– Туман ва шаҳар оила поликлиникалари;
– Кўп тармоқли туман ва шаҳар поликлиникалари;
– Туман ва шаҳар тиббий бирлашмалари (хўжалик ҳисобидан фаолият кўрсатувчи тиббий муассасалардан ташқари).

Фавқулодда ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари:
– Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари;
– Тез ёрдам кўрсатиш бўлимлари, станциялари ва касалхоналари.

Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш муассасалари:
– Болалар муассасалари (болалар уйи, болалар касалхонаси, санаториялар, поликлиникалар, марказлар, болалар боғчаси ва бўлимлар);
– Туғуруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари (акушерлик комплекслари, туғуруқхоналар, перинатал марказлар – гинекологик бўлинмалар ва койкалардан ташқари);
– Оналар ва болалар муассасалари (“Она ва бола” марказлари, Скрининг марказлар);
– Ўсмирлар марказлари.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни даволаш муассасалари:
– Психиатрик ва психоневрологик муассасалар (диспансерлар, касалхоналар, марказлар ва санаториялар);
– Фтизиатрик муассасалар (клиникалар, диспансерлар, касалхона ва санаториялар);
– Онкологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар, марказлар ва касалхоналар);
– Дерматовенерологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар ва касалхоналар – тери таносил бўлимлари ва койкалардан ташқари);
– Эндокринологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар ва касалхоналар);
– Наркологик муассасалар (диспансерлар ва касалхоналар);
– Профпатологик муассасалар (марказлар ва бўлимлар);
– Лепрозория;
– СПИД марказлари.

Инфекцион муассасалар (клиникалар, касалхоналар, марказлар ва бўлимлар).

Каналга уланиш :
https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш