41841

Ҳайрия тадбири давом этмоқда

Ўзбекистон 13 июнь 11:08 81

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг хабарига кўра, Самарқанд шаҳрининг “Зулфия” маҳалласида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган Дилором Сафарова нафақа пули эвазига кун кечиради. Қарамоғида икки нафар фарзанди бор, улардан бири вояга етмаган.
63 ёшни қаршилаган Тамилла Сардарова эса ойига 177 минг миқдорда нафақа олади. Ёлғиз ногирон фарзандининг парвариши ҳам онахоннинг зиммасида.

1-гуруҳ ногирони бўлган Фазиля Маметова эса тўшакка михланган. Парвариш ва ғамҳўрликка муҳтож. Қизи у билан яшайди ва ўз-ўзидан маълумки, олий маълумотли филолог бўлишига қарамасдан, ҳеч қаерда ишлашнинг ҳозирча имкони йўқ.

Юқорида номлари зикр этилган фуқароларнинг коммунал тўловларига Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган “Ижтимоий кўмак” акцияси доирасида Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан ёрдам кўрсатилди. Тадбирга бирлашма томонидан таклиф этилган МИБ Самарқанд шаҳар бўлими инспектори Темур Мамадалиевнинг маълумотида келтирилишича, 544 та хонадондан иборат “Зулфия” маҳалласи фуқароларининг табиий газдан 13млн. сўм, электр энергиясидан 29 млн. сўм , ичимлик сувидан 19 млн. сўм қарзи мавжуд.

Тадбирда ҳудудий бирлашма ҳамда шаҳар жамияти мутасаддилари маҳалла вакиллари билан биргаликда ушбу хонадонларда бўлиб, мутахассислар томонидан ушбу ҳайрия акциясининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминлинган оилаларнинг яшаш шароити, турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар. Уларга ижтимоий кўмак кўрсатилди.

МИБ ходими ташкилотга миннатдорчилик билдириб, хонадон эгаларига шу ернинг ўзида тўлов суммалари кўрсатилган чекни тақдим этди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар