36858

Автомобилдан чиқинди ташлаган ҳайдовчиларни жаримага тортиш бошланди

Ўзбекистон 24 апрель 9:38 215

Тошкент шаҳар ИИББга автомобиллар ва жамоат транспортидан чиқиндиларни улоқтираётган фуқароларга нисбатан чора кўриш ҳақида таклифлар келиб тушишни бошлади.

Жаримага биринчи бўлиб машина ойнасидан йўлга чиқинди ташлаган «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси тортилди.

Ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасига мувофиқ, ИИББга юборилган сурат орқали жаримага тортилди.

Маълумот учун:

123-модда. Транспорт воситаларидан чиқинди ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш.

Поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан чиқинди ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Изоҳ билдириш