38870

Автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш бўйича депутат сўрови юборилди

Ўзбекистон 16 май 9:36 221

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш Парламент аъзолари фаолиятининг асосий мезонига айланди. Жорий йилнинг апрель ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш холатини таҳлилий ўрганиб чиқди.

Ушбу жараёнда Тошкент туман йўл хўжалиги корхонаси моддий техника базаси етарли эмаслиги, Зангиота ва Тошкент туманлари иккига ажралиши натижасида, “Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”нинг мавжуд моддий техникаларининг асосий қисми Зангиота тумани балансида қолдирилиб, Тошкент туманида янги ташкил этилган “Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”нинг моддий техникаларга эхтиёж мавжудлиги аниқланди. Жумладан, корхонага автосамосвал, каток, экскаватор, автобус, КДМ машина ва фреза каби йўл техникалари зарурлиги маълум бўлди.

Шу муносабат билан, Тошкент тумани “Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”нинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига депутат сўрови юборилди. Ушбу сўровга жавоб бериш муддати 10 кун қилиб белгиланди.

Изоҳ билдириш