50737

«Aurum 898» тунги клубида ўлдирилган спортчи Жамшид Кенжаев иши бўйича суд бошланди

Ўзбекистон 21 январь 20:53 867

Тошкентда орадан беш ой ўтиб «Aurum 898» тунги клубида ўлдирилган спортчи Жамшид Кенжаев иши бўйича биринчи суд эшитуви бошланди, деб хабар берди Repost.

 
«Судланувчилар курсисида тунги клубнинг тўрт нафар қўриқчиси. Залда эса — Кенжаевнинг отаси ва беваси», — дейилади хабарда.

2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтган эди.

Кейинроқ, спортчининг ўлимига тунги клубга ўзи олиб келган пичоқ сабаб бўлгани ҳақида хабар берилди.

Ушбу фожиа жамоатчилик томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Спортчи ўлдирилган тунги клуб ёпиб қўйилди. Кейинроқ, Кенжаевнинг ўлимидан айбланиб, тунги клубнинг тўрт нафар қўриқчиси қамоққа олинди.

 

Изоҳ билдириш