48376

Қашқадарёда “Т-28” русумли транспорт воситаси ёнилғи бакида чақнаш содир бўлди

Ўзбекистон 12 октябрь 11:33 588

Газ балонидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг
11 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи С.А. бошқарувидаги “Т-28” русумли трактори ёнилғи бакига газ конденсатини қуяётган вақтида газ конденсати ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада тракторнинг салон қисми ёниб зарар кўрган ва С.А. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш