39107

Қашқадарёда матиз ва электровоз тўқнашиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ўзбекистон 17 май 15:43 480

Ҳодиса 16 май куни юз берган. Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Халқобод қишлоғида яшаган Ш.Х. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини Батош қишлоғидан ўтувчи “Ғузор-Қамаши” темир йўлининг қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганида шу ерда ҳаракатланиб келаётган электровози билан тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.

Воқеа оқибатида автомашина ҳайдовчиси Ш.Х. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган.

Изоҳ билдириш