38879

Қашқадарёда 4 та хўжаликни сув босди (фото)

Ўзбекистон 16 май 9:49 341
Фото: ФВВ ахборот хизмати

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 14 май куни кучли ёмғир келтириб чиқарган сел оқибатида «Жиллисув» аҳоли пунктида 4 та хўжаликни сув босди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қашқадарё вилояти ФВБ бошчилигида ҳудудий ФВДТ хизматлари куч-воситаларини жалб қилган ҳолда кўча ва ариқлар, шунингдек, «Жиллисув» маҳалласи ҳудудининг ички ирригация тизимларини тозалаш ишлари амалга оширилди.

Табиий офат оқибатларини бартарф этишга Қашқадарё вилоятининг ҳудудий ФВДТ хизматларидан 81 киши, 5 та техника жалб қилинди.

Сел оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади,-дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳ билдириш