Арзон уй-жойга енгил автомобиль қўшиб берилмоқда, деб маълум қилган жорий йилда 190 дан зиёд уй-жой қурилишини молиялаштирган «Ипотека-банк» матбуот-хизмати. Бу ҳақида Ўзбекистон Ҳукумат портали расмий сайтида хабар берилди.
Айни пайтда ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди. Ютуққа 500 га яқин қимматбаҳо маиший техника ва 14 дона «Spark» автомобили қўйилган эди. Бугун ана шу ютуқларнинг ғолиблари аниқланган.
«Мақсад ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашдир», — дейилади банк матбуот-хизмати хабарида.