44926

Қарздорлик ҳақидаги «SMS» хабар истеъмолчининг фойдасига хал қилинди

Ўзбекистон 19 июль 16:48 440

Қўнғирот тумани Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Х.Халмуратов томонидан ёзма равишда мурожаат қелиб тушди.

Мурожатда ёзилишича, фуқаро хўжалиги учун фойдаланилган электр энергия учун тўловларни тўлик ва ўз вақтида тўлаб келган. Электр энергияси учун 7832кв/саат учун пул тўланган, электр хисоблагич кўрсаткичи 7284 кв/саат бўлиб, яъни 584 кв/саат учун ортиқ тўлови бўлган.

Лекин Электр тармоклари корхонаси хизматчилари томонидан истеъмолчига 400 000 сўм қарздорлик мавжудлиги ҳақида смс хабар келади. Бу масала бўйича жамият мутахассислари қонуний тартибда ўрганиб чиқишди. Натижада истеъмолчининг электр энергиядан қарзи йўқлиги, 125 272 сўм ортиқча тўлов борлиги аниқланди. Жамият кўмаги билан истеъмолчининг фойдасига 525 272 сўм хал қилинди.

Изоҳ билдириш