48464

Андижонлик аёл ўз фарзандини тарбиялайман деб, уриб ўлдирди

Ўзбекистон 17 октябрь 13:23 1 117

Андижонлик аёл ўз фарзандини тарбиялайман деб, уриб ўлдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси – Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида бола танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада бола касалхонага ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай болакай касалхонада вафот этган. Ш.В. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш