50520

Андижондаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар қафасига киргани тасвирланган видео эълон қилинди

Ўзбекистон 7 январь 11:16 1 562

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар ғажиб ташлаши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

“Замон” дастурида ушбу ҳодиса содир бўлган вақтдаги видео камералар қайд этган ёзувлар кўрсатилди.

Тасвирларда қоровул 2018 йилнинг 30 декабрь куни 16:39 да шерлар сақланадиган қафаснинг ёнига келганини кўриш мумкин. Дастлаб ушбу қафас ёнида бир оз турган. Сўнгра 16:42 да қафасга кириб кетган. Соат 16:50 бўлишига қарамай, қоровул қафасдан қайтиб чиқмаган.
Маълум бўлишича, 45 ёшли Худойбердиев Алимардон 2018 йилнинг 24 декабрида ҳайвонот боғида қоровул бўлиб иш бошлаганди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Изоҳ билдириш