49862

Андижондаги автомобиль устахонасида ёнғин. Уста тириклайин ёниб кетди

Ўзбекистон 11 декабрь 15:02 687

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 10 декабрь куни Мустақил юрт кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида устахонанинг 30 кв.м. майдонида том қисми, устахона жиҳозлари ва Улуғнор туманида яшовчи А.Н.га тегишли “Дамас” автомашинаси ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида шу устахона ишчиси, Балиқчи туманида яшаган П.С.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган ва Дўнгсарой М.Ф.Й. да яшовчи  устахона ишчиси Б.Н. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғин автомашинанинг газ баллонида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда аланга ҳосил бўлишидан келиб чиққани аниқланган.

Изоҳ билдириш