46103

Андижонда аёл ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан «самосуд» қилинди (видео)

Ўзбекистон 17 август 12:13 1 292

Ижтимоий тармоқларда ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан «самосуд» қилинаётган видео тарқалди.

Видеода катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлади ва оқиб кетганини кўриш мумкин. Бу воқеа Шаҳрихонда рўй бергани айтилмоқда.

Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди:

Ижтимоий тармоқларда бугун тарқалган яъна “бозорчи”лар томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан самосуд қилинаётган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Бу видеода ўғриликда гумонланган аёл оломон томонидан калтакланган. Айрим инсонлар борган сари, илмсизлик ва дунёқарашининг торлигидан тубанлашиб бормоқда. Ақли расо инсон хазм қилолмайдиган ишлар бўлмоқда.

Олдин таъкидлаганимдек, ким бўлишидан қаъти назар бундай ҳолатга йўл қўйлиши мумкин эмас! Ҳеч қачон!Жамият у қандай жамият бўлмасин, у албатта қонун-қоида асосида, тартиб-интизом билан яшашни истайди, шундагина миллат, халқ бирлиги, тотувлигига эришилади.

Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши шарт.

Изоҳ билдириш