44912

Андижон вилоятида поезд йўлидан чиққан ўсмирни иккига бўлиб юборди

Ўзбекистон 19 июль 15:32 1 942

Кеча, 18 июль куни соат 07:25ларда Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи “Пойтуғ” – “Андижон 2” темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Муҳаммадқодир Фозилов бахтсиз ҳодиса оқибатида нобуд бўлди.

KUN.UZ сайти манбасининг хабар беришича, поезд тагида қолиб вафот этган М.Ф ўтиш жойидан қулоғида қулоқчин (наушник) билан ҳаракатланиб, келаётган поезд овозини эшитмаган ва мазкур мудҳиш воқеа содир бўлди.

Изоҳ билдириш