40032

Андижон вилоятида фермер ўз даласидан ўлик ҳолда топилди

Ўзбекистон 25 май 16:13 1 354
Фото: chudesa.site

Андижон вилоятида фермер ўз даласидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

21 май куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги Соҳибкор МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонидан Гулистон МФЙ Олмос кўчасида яшаган А.Х.нинг бўйин ва ўнг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган ҳолдаги жасади топилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сохибкор МФЙда яшовчи Р.У. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Изоҳ билдириш