42517

Алишер Саъдуллаев ўз ўрнида. Вазирнинг уч ўринбосари алмаштирилди

Ўзбекистон 21 июнь 8:55 738

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбариятида жиддий ўзгаришлар бўлиб ўтди.

«Kun.uz» хабарига кўра, 20 июн куни ўтказилган йиғилишда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва унинг уч ўринбосари – биринчи ўринбосар Қодирбой Бектурдиев, ўринбосарлар Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев лавозимдан озод этилган.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров янги вазир Шерзод Шерматовнинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар этиб тайинланган.

Ўз навбатида собиқ вазирнинг яна бир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўз лавозимида қолган.

Изоҳ билдириш