48559

Қалбаки дипломлар асосида йиллар давомида ишлаган ўқитувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон 23 октябрь 17:01 844

Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаролар С.Г. ва Б.А.лар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломларининг қалбаки эканлигини олдиндан била туриб, фуқаро С.Г. тумандаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синфлар ўқитувчиси ва фуқаро Б.А. 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келганликлари аниқланган.

Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.ларга қалбаки дипломларни юқоридаги олийгоҳда ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш