7925

Аламов Умиджон Бахтиярович “Ўзархив” агентлиги бош директори этиб тайинланди

Ўзбекистон 29 май 16:27 982

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 26 майдаги қарори билан Умиджон Аъламов “Ўзархив” агентлиги бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақида Asr.uz`га агентлик ходимлари маълум қилишди.

Умиджон Аъламов 2015 йилдан бери Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган.

1975 йилда туғилган, Тошкент электротехника алоқа инстутини тамомлаган. 1997-2003 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази Экспертиза бўлими 2-тоифали мутахассиси, Ҳужжатларни экспертлаш бўлими 1-тоифали муҳандиси, Телекоммуникация воситаларини дастурлаш лабораторияси етакчи муҳандиси, Оптик толали тизим ва алоқа линиялари лабораторияси бошлиғи, Ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.

2003-2005 – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури «Рақамли ривожланиш ташаббуси» лойиҳаси менежери, АКТ сиёсати бўйича маслаҳатчи;

2006-2007 йиллар –  – «HUAWEI TECH. INVESTMENT TASHKENT» маъсулияти чекланган жамияти Маркетинг бўлими мутахассиси, Логистика бўлими мутахассиси, Лойиҳалаштириш бўлими радиоалоқа тармогъини оптималлаштириш ва режалаштириш муҳандиси;

2007-2008 – Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари бўлими бош мутахассиси, бўлими бошлиғи;

2008-2011 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

2011-2013 – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Почта ва телекоммуникацияларни, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва архив иши масалалари шўъбаси мудири;

2013-2014 йилларда – «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Бизнесни ривожлантириш маркази» филиали тижорат директори.

2014-2015 йилларда – «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Бизнесни ривожлантириш маркази» филиали директори.

Изоҳ билдириш