49824

Актёр Ойбек Одилов оламдан ўтди

Ўзбекистон 10 декабрь 13:20 1 906

Марҳум санъаткор Иноғом Одиловнинг фарзанди- актёр, режиссор Ойбек Одилов хасталик туфайли бугун оламдан ўтди.

Ойбек Одилов илк бор Зулфиқор Мусоқовнинг “Аёл зоти“ сериалида томошабин назарига тушган. Режиссор сифатида “Осмон яқин“ филмини суратга олган. Шунингдек, моҳир дубляж актёри сифатида ҳам ўзига хос овоз соҳиби эди. Унинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, яқинлари қалбида мангу яшайди. Сирли табассуми эса ўзбек киносининг экранларида барҳаёт.

Марҳум бугун аср номозида сўнгги манзилга кузатилади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзолари республикамиздаги барча кино мухлислари номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.

Изоҳ билдириш