32465

АКТ вазирлиги тизимида тўртта бошқарма ташкил этилди

Ўзбекистон 21 февраль 18:20 736

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида тўртта қуйидаги таркибий бўлинмалар ташкил этилди:

Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси;
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бош бошқармаси;
Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси;
Ахборот хавфсизлиги бошқармаси.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари — ахборот-коммуникация технологиялари бўйича маслаҳатчи ҳамда «Хавфсиз шаҳар» комплексини ташкил қилиш лойиҳасини кенг қўламда ва сифатли амалга оширишга масъул Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимлари бекор қилинди.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси, Марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.

Ҳудудий бошқарма бошлиқлари мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштирилди.

Ҳужжат матни билан www.lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

ВАЗИРЛИК АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БОШҚАРМА

Изоҳ билдириш