12668

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасаяиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон 12 июль 10:23 429

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати кечаси 18-23 ва кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 ва кундузи 33-38 даражани ташкил қилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 22-27 ва кундузи 34-39 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 19-24 ва кундузи 30-35 даражага етади.

Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 11-16 ва кундузи 20-25 даражани ташкил қилади.

Изоҳ билдириш